«Реал» Бензема бўйича қарор қабул қилди

«Реал» раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоа ҳужумчиси Карим Бенземага ишонч билдиришда давом этмоқда. AS хабарига кўра франциялик футболчига шу йилнинг июнида янги шартнома таклиф этилади.
Манба маълумотига кўра, «Қироллик клуби» ушбу футболчига ҳамкорликни 2022 йилгача давом эттириш хусусида таклиф бериши мумкин.
«Реал»дагилар Бензема мухлислар ва футбол жамоатчилиги томонидан билдирилаётган танқидларга қарамасдан унга ишонишда давом этилишини англашини исташмоқда.
Агар Бензема «Реал» билан шартномасини узайтирса, бу унинг испан гранди билан иккинчи марта шартномани узайтириши бўлади. Биринчи марта у 2014 йилда шартномасини 2019 йилгача узайтириб, маошини оширганди: йилига 5 млн евродан 8 млн еврогача.
Ёзда имзоланиши кутилаётган янги шартномага кўра ҳам унинг маоши оширилиши назарда тутилган.
Жорий мавсумда Бензема «Реал» таркибида Примеранинг 19 туридан 15 ўйинда иштирок этди ва 5 гол уриб, 2 голга узатма берди.
«Реал» инглиз клубларига Бенземани таклиф қилди
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:04 / 21.04.2025