Тоғ ёнбағрида бемалол ҳаракатланган филлар сурати тарқалди

Ҳиндистоннинг Котагири шаҳрида яшовчи дизайнер Сантош Паланисвэми тик тоғ ёнбағрида ўтлаб юрган филларни суратга туширишга муваффақ бўлди. Daily Mail ана шу суратлар билан бўлишди.
Дизайнернинг айтишича, у қушлар парвозини кузатиш учун тоққа борган, лекин у ерда филларни учратиб қолган. Сантошнинг сўзларига кўра, у филларнинг тоғ ёнбағрига қандай чиққанидан ажабланган, ахир бу жойлар нафақат тик, балки сирпанчиқ ҳам. Суратлар муаллифининг таъкидлашича, филлар тоғ ёнбағрида "тоғ эчкилари каби" ҳаракатланишган.
Паланисвэми аввал ҳам тоғларда филларни кўргани, лекин ноқулай об-ҳаво шароити туфайли уларни ҳеч қачон тузукроқ суратга ололмаганини қўшимча қилган.
Хабарда қайд этилишича, ҳажмига кўра Африка филларидан кичикроқ бўлган ҳинд филлари саваннада ўтлашни хуш кўрсалар-да, ёзги жазирамада намлик истаб баланд тоғларга кўтарилиши мумкин.
Мавзуга оид

15:28
IndiGo авиакомпанияси Мумбайдан Тошкентга қатновларни йўлга қўяди

17:53 / 02.06.2025
Марказий Осиё давлатлари ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари учрашади

20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди

11:37 / 26.05.2025