«Реал»да шов-шувли ўзгариш бўлиши кутилмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбариятида кутилмаган ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Каталониянинг El Mundo Deportivo нашри ёзиб қолдирган.
Манбага кўра, мадридликлар президенти Флорентино Перес ўз лавозимидан кетишни ният қилган. Ҳозирча у нима сабабдан бундай қарорга келаётгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Хабар қилинишича, Перес оилавий сабаблар туфайли шундай қарорга келган. У «Реал»ни янада ривожлантира олиши мумкин бўлган ўринбосар қидирмоқда. У бўлажак раҳбар клуб қоидаларига риоя қилиши, президент лавозими учун керакли хусусиятларга эга бўлиши ва «Сантьяго Бернабеу» стадионининг таъмирлаш ишларини давом эттиришини истамоқда.
Маълумот учун, Флорентино Перес «Реал»га илк марта 1995 йилда президент этиб сайланган ва 2006 йилгача шу бошқарувда ишлаганди. Орадан уч йил ўтиб у иккинчи мартда президентликка сайланди ва ҳозиргача шу лавозимда ишлаб келмоқда.
Перес бошқаруви пайтида «Реал», Испания чемпионатида 3 марта (2000/01, 2002/03, 2011/2012), Чемпионлар лигасида 3 марта (2001/02, 2013-14, 2015-16) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 2 марта (2014, 2016) ғолибликни қўлга киритди.
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:04 / 21.04.2025