«Реал» Зиданни истеъфога чиқариши мумкин

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Реал»даги келажагига ишонч билан қарай олмаяпти, деб ёзади Don Balon нашри.
Манбага кўра, агар «Реал» мавсум давомида ҳеч бўлмаса, бирорта совринни ҳам қўлга кирита олмаса, франциялик мутахассис Мадридни тарк этиши мумкин. Айни пайтда «Реал» Испания чемпионатида ва Чемпионлар лигасида ғолиблик учун курашни давом эттирмоқда.
Зиданнинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади. Аммо мадридликлар президенти Флорентино Перес жамоа натижаларига қараб уни ёздаёқ бекор қилиши мумкин.
Мавзуга оид

11:38
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

10:54 / 24.04.2025