Британия бош вазири шаҳзода Чарльз туфайли хусусий самолётни ижарага олди

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Яқин Шарққа дипломатик ташриф билан бориш учун хусусий самолётни ижарага олишга мажбур бўлди. Бу шаҳзода Чарльз Британия ҳукумати расмий лайнерини биринчи бўлиб банд этиб қўйгани туфайли юз берган, деб ёзмоқда Independent газетаси.
Маълум бўлишича, Чарльз Мэйдан аввал RAF Voyager A330’ни банд қилиб қўйган ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган. Нашр маълумотига кўра, британиялик солиқ тўловчилар қайта жиҳозлаш учун 10 миллион фунт стерлинг тўлаган самолёт расмий ташрифлар учун хусусий самолётларни ижарага олишда иқтисод қилиб қолиш имконини бериши керак эди.
Нашрнинг ёзишича, шаҳзода Чарльз ва Корнуол герцогиняси Камилла Европанинг уч давлатига тўққиз кунлик ташрифни амалга оширишди.
Мавзуга оид

14:20
Тбилиси-Тошкент йўналишидаги самолёт учиш аэропортига фавқулодда қайтиб қўнди

13:10 / 18.06.2025
“10 дақиқа эрта борганимда самолётда бўлардим” — талаба йўлдаги тирбандлик сабаб Dreamliner ҳалокатидан омон қолди

11:51 / 13.06.2025
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин

18:20 / 09.06.2025