Хитойда роботлаштирилган саралаш тизими ишга туширилди

Хитойдаги маҳсулотларни етказиб бериш хизматларидан бири омборда жўнатмаларни саралаш учун юзлаб роботлардан фойдаланмоқда. Бу ҳақида People's Daily нашри хабар берди.
Компаниянинг саралаш станцияларидаги оловранг роботлар сканерлаш коди ёрдамида пакетнинг "мақсади"ни аниқлаш хусусиятига эга.
Роботлар бир суткада 200 минг жўнатмани саралайди, қувват талаб қилмайди ва 24/7 режимида ишлай олади. Компанияда мазкур тизимнинг инсон меҳнатига нисбатан 70 фоизга яқин харажатларни тежаши таъкидланмоқда.
2014 йил охирларида Amazon компанияси буюртмаларни жўнатиш омборларида бир неча минг Kiva роботларини қўллашни бошлаган эди. Маълум бўлишича, компаниянинг оловранг ёрдамчилари худди шундай вазифаларни бажарувчи ходимларга нисбатан 4-5 карра самарали бўлиб чиққан. Инсон 60-75 дақиқа сарфлайдиган ишларни робот 15 дақиқада уддалаган.

Мавзуга оид

10:31 / 30.04.2025
Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон йўналишида юк ташувчилар огоҳлантирилди

19:04 / 29.04.2025
Хитойдаги ресторанда юз берган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

17:12 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди

07:40 / 29.04.2025