Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливанда 3 минг суриялик қочқинлар лагерини тарк этишга мажбур бўлди

3 мингга яқин суриялик Ливан шарқидаги Бека вилоятида жойлашган қочқинлар лагерини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "Франс Пресс" ахборот агентлигига Human Rights Watch (HRW) ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълум қилган.
Март охирида Ливан қуролли кучлари хавфсизлик кучлари объектлари яқинида яшовчи қочқинлар ўзлари яшаётган лагерларни бўшатишлари кераклиги ҳақидаги қарорни қабул қилган. Ушбу қарор хавфсизлик чораси сифатида қабул қилинган.
"Лагердаги 10 мингдан 3 мингга яқин киши чиқарилиб юборилишлари ҳақида огоҳлантириш олганларидан кейин ўз бошпаналарини тарк этганлар", деб маълум қилган HRW вакили Бассам Кхавая.
Суриядаги қуролли қарама-қаршилик 2011 йил мартидан бери давом этиб келмоқда. БМТ маълумотларига кўра, тўқнашувлар оқибатида 220 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган. Сурия билан қўшни бўлган давлатлар зиммасига қочқинларни қабул қилиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ асосий юк тушмоқда. Иордания ҳукумати 1,4 млн сурияликни қабул қилганини айтиб келади. Туркия эса умумий ҳисобда 2,8 млн сурияликни қабул қилган. Сурияликлар, шунингдек, Ливан, Ироқ ва Мисрда ҳам қабул қилинмоқдалар.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

08:24 / 30.06.2025
Исроил армияси Ливан жанубига ҳужум қилди

21:42 / 07.04.2025
Ливан Исроил билан чегарага 4,5 минг ҳарбий хизматчисини жойлаштиради

10:59 / 23.03.2025
Исроил бир неча ойлик танаффусдан кейин яна Ливан бўйлаб зарбалар йўллади

23:03 / 23.02.2025