Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко 12 ёшли ўғлини Қирғизистондаги саммитга олиб борди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Қирғизистонда ўтадиган Евросиё иқтисодий иттифоқининг Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилиши ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) кирувчи давлатлар етакчиларининг учрашувига ўзининг кенжа фарзанди – 12 ёшли Николай билан келди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Коля бундай учрашувларга хос тарздаги кийимда бўлган: унинг эгнида йўл-йўл қора костюм ва оқ кўйлак бўлган. КХШТ етакчиларининг норасмий учрашувидан кейин Николайга қўриқчилар ҳамроҳлик қилган.
Александр Лукашенко ўзининг кенжатойини тез-тез расмий сафарларга олиб кетади. Мисол учун, Лукашенко 2015 йил сентябрда 11 ёшлик ўғлини БМТга расмий делегат сифатида олиб келган.
Николай Лукашенконинг ўзи эса давлат раҳбари лавозимида отасининг вориси бўлиб қолишни истамаслигини айтганди.
Лукашенконинг 3 нафар ўғил фарзанди бор: Виктор (1975 йилда туғилган), Дмитрий (1980) ва Николай (2004).
Мавзуга оид

09:05 / 25.07.2025
Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида энг кўп Қирғизистонга борган

08:30 / 22.07.2025
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи

21:03 / 18.07.2025
Қирғизистонда Тожикистон ва Ўзбекистон билан туташ чегаралар тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

19:04 / 18.07.2025