Трамп КХДРнинг муваффақиятсиз ракета синовини муҳокама қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва вице-президент Майкл Пенс КХДРнинг муваффақиятсиз ракета синовини муҳокама қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берган.
Вице-президентнинг сўзларига кўра, у Трамп билан ҳодиса ҳақида маълум бўлиши биланоқ телефон орқали боғланган.
Майкл Пенс 15 апрель куни Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари бўйлаб сафарга чиққан. У ҳодиса ҳақида Сеулга учаётган вақтида, самолёти Аляска штатининг Анкориж шаҳридан ҳавога кўтарилганида хабар олган.
Пенс билан бирга парвоз қилаётган журналистлар томонидан хабар қилинишича, Пенс бўлиб ўтган воқеалар ҳақида самолёт Беринг денгизи устида бўлган вақтда хабар топган.
15 апрель куни КХДР мамлакатнинг шарқий қирғоқларида ракета синовини амалга оширган ва синовлар муваффақиятсиз якунланган.
Мавзуга оид

19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди

17:46 / 09.05.2025
Ким Чен Ин раҳбарлиги остида ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказилди

18:47 / 08.05.2025
ФХХ: Россияга келаётган Шимолий Корея фуқаролари сони кескин камайди

21:14 / 05.05.2025