Трампнинг «гўзаллик сири» маълум бўлди

АҚШнинг 45-президенти Доналд Трамп тетик кўриниш учун махсус воситадан фойдаланиши маълум бўлди.
Трамп президент бўлишидан олдин Россиядаги гўзаллик танловларидан бирига ташриф буюради. У узоқ парвоздан кейин ўзини «эпақага келтириб олиш учун» машҳур косметолог Раджана Жамолиддинова қабулида бўлади.
«Узоқ парвоздан кейин унинг юзини тартибга келтириш учун мен кўплаб косметологлар орасидан танлаб олинган эдим. Унинг юзидаги қизаришлар ва чарчоқ аломатларини кетказиш учун тез таъсир қилувчи процедура қилгандим», дейди Жамолиддинова.
Унинг айтишича, Трамп тетик кўриниш учун махсус кремдан фойдаланади. Шунингдек, косметолог «муолажа» давомида Трамп ундан кўзини узмаганини ва ишидан мамнун бўлганини алоҳида таъкидлаган.
Мавзуга оид

21:55 / 13.06.2025
Трамп: Эронда энди ядровий дастур қолгани аниқ эмас

16:47 / 13.06.2025
Ҳали кеч эмас – Трамп Эронни ядровий битим тузишга чақирди

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

21:01 / 12.06.2025