Сафоев: "Покистон ва Ҳиндистонсиз Афғонистондаги муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди"

Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги учрашувида Олий Мажлис Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Покистон ва Ҳиндистоннинг ШҲТга қўшилиши ташкилот фаолияти қандай таъсир кўрсатиши ва унинг Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига фойдаси ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Ҳиндистон ва Покистон Марказий Осиё билан гинетик даражада боғлиқ, деб ўйлайман. Бу давлатлар билан бизнинг маданиятимиз, арбобларимиз ва қардошлик ришталарини инобатга олиб, уларни бегона деб айта олмаймиз. Ўйлайманки, аксинча - ҳозирги Марказий Осиёдаги муаммоларнинг аксарияти айнан шу икки мамлакат билан ечимини топиши мумкин.
Нима учун Ўзбекистон Покистон ва Ҳиндистоннинг ШҲТга қўшилишини қўллаб-қувватлади? Масалан, хавфсизлик масаласи. Афғонистоннинг асосий муаммоларидан бири - бу ташқи таъсир. Биз қўшни мамлакатлар билан у ерда тинчликни қарор топтиришга доир дастурларни амалга оширишимиз керак. Буни эса Покистон ва Ҳиндистонсиз ҳал қилиб бўлмайди", - дея фикр билдирди Сафоев.
Мавзуга оид

08:00
Ҳиндистон Франциядан Rafale қирувчи самолётларини сотиб олди

00:58
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

16:27 / 28.04.2025