Покистонда бензовоз ёниши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 200 нафарга яқинлашди

Фото: AFP
Покистон шарқида 25 июнь куни бензовоз ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 190 кишига етди. Бу ҳақда Associated Press маҳаллий амалдорларга асосланган ҳолда хабар тарқатди.
Бундан аввалги хабарларда қурбонлар сони 170 нафардан ошиқ экани айтилганди.
Баҳавалпур шаҳри ҳокими Рао Таслим Аҳмаднинг сўзларига кўра, яна 17 киши шифохонада ёнғин вақтида олинган жароҳатлардан вафот этган. У яна бир қанча киши оғир аҳволда қолаётгани ва қурбонлар сони ортиши мумкин эканини қўшимча қилган.
Ҳодиса Панжоб вилоятида якшанба куни эрталаб юз берган. Маҳаллий аҳоли тўнтарилиб кетган бензовоз олдида, йўлга оқиб кетган ёқилғини йиғиб олиш учун тўпланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, баъзи кишилар сигарета чекишган ҳамда шу орқали ёнғин юзага келган бўлиши мумкин. Ўнлаб автомобиллар, 75 та мотоцикл олов домида қолган.
Мавзуга оид

00:58
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади

16:27 / 28.04.2025
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Тошкентга парвозларни тўхтатди

13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

18:51 / 27.04.2025