Кўриш тавсия этилмайдиган хорижий фильмлар рўйхати эълон қилинди

Ахборот ва оммавий коммуникация соҳасида эксперт комиссияси Ўзбекистонга олиб кириш, нусха кўчириш ва тарқатиш тавсия этилмайдиган хорижий фильмлар рўйхатини тасдиқлади.
Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, ушбу рўйхатдан сюжетида зўравонлик, шафқатсизлик, ваҳшийлик, беҳаёлик, наркотик ва психотроп моддалар, алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини, шунингдек ахлоқий бузуқлик, енгилтабиатлик, шаҳвоний нафсга эрк бериш, бесоқолбозлик, свингерликни тарғиб қилувчи саҳналар бўлган 225та хорижий кинофильм ўрин олган.
Рўйхатдан «Лаънат» (The Curse), «Астрал» (Insidious), «Жуда қўрқинчли кино» (Scary Movie), «Арра» (Пила), «Тепаликларнинг кўзлари бор» (The hills have eyes), «Ёвузлик маскани» (Resident evil) ва бошқа фильм ҳамда сериаллар ўрин олган.
Тўлиқ рўйхат ушбу ҳаволада келтирилган.
Мавзуга оид

16:56 / 27.03.2025
Тошкент вилоятида болаларни урган тарбиячи ишдан олинди

10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда

23:57 / 17.03.2025
Акмал Шукуров Қозоғистонда ушланди

13:46 / 17.03.2025