Рамзон Қодиров Ғарбга айблов билан чиқди

Фото: vk/ramzan
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ИИВнинг республика бўйича бўлинмалари раҳбарияти ва қўмондонлари билан йиғилиш чоғида Ғарб давлатларини ахборот урушида айблади, деб хабар бермоқда республика ҳукумати матбуот хизмати.
«Ишончим комилки, Чеченистон ва унинг халқига қарши аниқ йўналтирилган, яхши тўланган ахборот ва мафкуравий кураш олиб борилмоқда. Биз, террорчилар ва экстремистлар билан жанг қилиш қийин, деб ўйлаганмиз. Бироқ, маълум бўлишича, ўз душманингни кўрсанг, жанг қилиш осонроқ экан. Яхши инсон ниқоби остидагиларнинг ҳужумини қайтариш эса бироз мураккаброқ», - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Европа ва бошқа давлатларга Чеченистонда соғлом ҳаёт тарзи илгари сурилаётгани, шунингдек, расмий Грозний «ёшларни ўз ҳаётини дин ва миллий манфаатларга асосланган ҳолда қуришга» чақириши ёқмайди.
«Улар бизнинг халқ ҳеч қачон қаддини тик тутмаслигини хоҳлайди», - дея хулоса қилган Чеченистон раҳбари.
Мавзуга оид

18:00 / 05.06.2025
Москвада ўғирлаб кетилган блогерга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

18:07 / 04.06.2025
Москва марказида чеченлар одам ўғирлашди

20:04 / 08.05.2025
Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермади

18:15 / 06.05.2025