Пхеньянда БМТ санкцияларининг кучайтирилишига қарши катта митинг бўлиб ўтди
Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда БМТнинг КХДРга нисбатан санкциялари кучайтирилишига қарши кўп минг сонли митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда. БМТ санкцияларни иккита қитъалараро баллистик ракета учирилганига жавобан кучайтирди.
КХДР ҳукумати митинг доирасида Ким Ир Сен майдонида йиғилганлар учун янги санкциялар бўйича баёнот билан чиқиб, АҚШ ва уларнинг иттифоқчиларини санкция резолюциясини йўқ жойдан келтириб чиқариш ҳамда БМТга босим кўрсатишда айблади.
5 август куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДРга нисбатан санкцияларни кучайтириш учун овоз берди. Бу ушбу давлат иккита қитъалараро баллистик ракетани учирганига жавобан амалга оширилди. Шимолий Корея иттифоқдошлари – Россия ва Хитой ҳам “Ҳа” деб овоз берган.
Аввалроқ КХДР БМТ ХК санкцияларига жавобан «жисмоний ҳаракатлар» билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид

20:46 / 29.04.2025
БМТ: 2014 йилдан бери дунёда 72 мингдан ортиқ мигрант ҳалок бўлди

21:43 / 28.04.2025
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди

20:33 / 28.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди

14:51 / 19.04.2025