Reuters: Эрон Ироқ Курдистони чегарасида зирҳли техника ва артиллерия жойлаштирди
Эрон Ироқ Курдистони билан чегарадош ғарбий қисмига зирҳли техника ва артиллерия жойлаштирди. Бу ҳақда Ироқ Курдистони ҳукумати вакилига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Эрон қуролли кучлари 2 октябрда Эроннинг ғарбий қисмида пиёда аскарлар, жумладан тезкор жавоб бериш кучлари, артиллерия, танкка қарши қисмлар ва учувчисиз авиация иштирокида ҳарбий машғулотларнинг 3-босқичини бошлаган.
Бу машғулотларга Ироқ армияси бўлинмалари ҳам қўшилган.
30 сентябрда Эрон қуролли кучларининг вакили, бригада генерали Масъуд Жазаирий икки давлат қуролли кучлари яқин кунларда Эроннинг Ироқ билан чегарасида ҳарбий машғулотлар ўтказишларини маълум қилганди. Жазаирийнинг таъкидлашича, қўмондонлик таркибининг йиғилишида Эрон Ироқ яхлитлигини қўллаб-қувватлаши, Ироқ Курдистонининг мустақил бўлиши бўйича референдумнинг ноқонунийлиги ҳамда Ироқ билан чегарада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича чоралар қабул қилиниши зарурлиги айтилган.
Мавзуга оид

01:54
Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба бериш учун ракеталарни тайёрлади – ОАВ

23:48 / 17.06.2025
АҚШ Эроннинг ядро иншоотларига зарба бериши мумкин – ОАВ

23:30 / 17.06.2025
«Ўлдирмаслик буюрилган». АҚШ Исроилга ниманидир тақиқлай оладими?

21:59 / 17.06.2025