Жаҳон | 14:10 / 02.10.2017
51486
1 дақиқада ўқилади

Узлуксиз ўт очилган. Лас-Вегасдаги отишма видеолари пайдо бўлди

Фото: CNN

20дан ортиқ киши ўлими ва 100дан ортиқ киши жароҳатланиши билан тугаган Лас-Вегасдаги отишмага оид видеолар тарқалди.

Лас-Вегасдаги «Мандалай Бей» казиноси олдида бўлиб ўтаётган кантри-фестиваль вақтида номаълум шахс бинолардан бири балконида туриб, пастдагиларни ўққа тутган.

Бу ҳолат тасвирланган видеода одамлар жон сақлаш учун фестиваль ҳудудидан қочиб бораётганини кўриш мумкин.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Охирги хабарларга кўра, отишма бошлаган шахс полициячилар томонидан отиб ташланган.

Айни вақтда унинг эҳтимолий шериклари қидирилмоқда.

Лас-Вегас аэропорти рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатиб қўйган.

 

Мавзуга оид