Краснодар ўлкасида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари қўлга олинди

Фото: КирТАГ
Россия Федерацияси Краснодар ўлкаси маҳаллий полиция ва Миграция агентлиги ходимлари ўтказган текширувлар чоғида Иловлинск туманидан 1,5 км масофадаги қишлоқ хўжалиги ерларида 21 нафар чет эл фуқароси, хусусан 9 нафар ўзбекистонлик Россия миграция тартибларига риоя қилмай яшаб келаётгани аниқланган.
«Текширувлар пайтида қишлоқ хўжалиги ерларида миграция қонун нормаларини бузиб яшаб келаётган 21 нафар чет эл фуқароси борлиги аниқланди. Улардан 12 нафари Хитой, 9 нафари Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. Шунингдек, 3 нафар ўзбекистонлик Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун мамлакатдан чиқариб юборилиши кутилмоқда», дейилади ҳуқуқ-тартибот органлари берган баёнотда.
Умумий текширувлар жараёнида 39та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, уларнинг барчаси бўйича протокол тузилган.
Мавзуга оид

16:37
Россияда ўзбекистонлик қурувчи баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди

11:09
“Фарзандларимиз турк эркаклари қучоғида қолмоқда” – Туркиядаги ўзбек хотин-қизлари тақдири ҳақида суҳбат

08:59 / 26.04.2025
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

08:26 / 26.04.2025