Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Баҳрайнга нефть беришни вақтинчалик тўхтатди

Фото: AP Photo / Hasan Jamali
Саудия Арабистони Баҳрайнга тортилган нефть қувури ишини у портлатилгани сабабли вақтинчалик тўхтатди ва мамлакатнинг қолган нефть объектларидаги хавфсизликни кучайтирди. Бу ҳақда қиролликнинг энергетика вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда “Ал-Арабия” телеканали хабар берди.
Баҳрайн ички ишлар вазирлиги Саудия Арабистонидан келувчи нефть қувури “экстремистик ҳаракатлар” туфайли портлатилганини маълум қилган. Фуқаролик мудофааси кучлари қувурда вужудга келган ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган. Полиция ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошлаган.
Саудия Арабистони вазирлиги ушбу ҳужумни қоралаган. Маълум қилинишича, Саудия Арабистонидаги нефть объектларида хавфсизлик “энг юқори даражага” кўтарилган.
Нефтнинг Баҳрайнга вақтинчалик тўхтатилишини Saudi Aramco нефть компанияси ҳам тасдиқлаган.
Баҳрайн ташқи ишлар вазири Холид Ал Ҳалифа твиттердаги хабарда нефть қувурининг портлатилишида гўёки “Баҳрайн хавфсизлигига путур етказмоқчи ва нефть бозорига зарба бермоқчи бўлаётган” Эронни айблаган.
Мавзуга оид

12:27 / 21.07.2025
Манама ва Тошкент ўртасида ҳаво қатнови йўлга қўйилиши мумкин

11:33 / 21.07.2025
Ўзбекистон ва Баҳрайн одам савдоси олдини олиш йўналишида ҳамкорлик қилади

13:47 / 20.07.2025
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди

20:51 / 19.07.2025