Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Шароф Рашидов таваллудига бағишланган анжуман ўтказилди

Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган «Шароф Рашидов — давлат ва жамоат арбоби» мавзуида илмий-маърифий анжуман ўтказилди.
Анжуман президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 мартдаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ректори, профессор Т.Остонақулов, академик Д.Абдукаримов ва бошқалар Шароф Рашидовнинг республикамизни жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқаришдаги беқиёс салоҳияти, юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнати, миллий адабиётимиз ривожидаги ёрқин ижодий фаолияти ҳақида сўз юритди.
Шароф Рашидов қишлоқ хўжалигининг юксак марраларга кўтарилиши, чўл ҳудудларининг ўзлаштирилиши, магистрал йўллар, Тошкент метросининг қурилиши, зилзиладан катта талафот кўрган пойтахтнинг қайта тикланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган давлат арбоби сифатида авлодлар хотирасида мангу яшайди. Унинг ёзувчи сифатида қолдирган адабий мероси ёш авлодни ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.
— Бугунги тадбирда юртимизнинг содиқ фарзанди, атоқли давлат арбоби Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолияти ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлдик, — дейди Самарқанд қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ хўжалигида менежмент талабаси, Навоий давлат стипендияси соҳиби Д.Баҳриддинова. — Халқимиз оқибатли, хотирасини йўқотмаган халқ. Эл-юрт фаровонлиги йўлида хизмат қилган фарзандларини ҳеч қачон унутмайди. Давлат арбоби ва ёзувчининг ҳаёти ва фаолияти биз, ёшлар учун ҳар томонлама ўрнакдир.
Тадбирда Шароф Рашидов хотирасига бағишланган фильм намойиш этилди. Тўлқин Алимордоновнинг Шароф Рашидовнинг 100 йиллигига бағишланган, адибнинг ҳаёти акс эттирган «Ўчмас Шараф» китоби тақдимоти ўтказилди. «Шароф Рашидов — давлат ва жамоат арбоби» мавзуида эсселар ва «Шароф Рашидовнинг ижтимоий ва ижодий фаолияти» мавзуида слайд-тақдимотлар танловларида ғолиб бўлган талабалар диплом ва совғалар билан тақдирланди.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди

09:49 / 30.07.2025