Видео: Роналду ўйин вақтида телефон орқали юзининг аҳволини кўриб ранжиди
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 20-турида «Депортиво»га қарши кечган ва 7:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда кичик жароҳат олди.
Роналду ўйиндаги иккинчи голини урган вақтда меҳмонлар жамоаси футболчиларидан бири тўп учун курашатуриб португалиялик футболчининг юзига тепиб юборди. Зарба натижасида Роналдунинг юзидан қон оқа бошлади.
Майдонни тарк этар экан у шифокорнинг телефонини сўради ва гаджетнинг фронтал камераси ўз юзининг ҳолатини текширди. Юзидаги жароҳатни кўргач, Криштиану афсус билан бош чайқади.



«Депортиво»га қарши ўйинда Роналду 78- ва 84-дақиқаларда гол уриб, жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди.

Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:04 / 21.04.2025