Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple "ақлли" колонка сотувларига старт бермоқда

Фото: Apple
2017 йилнинг декабрида старт олиши керак бўлган Apple'нинг HomePod "ақлли" колонкалари сотувлари 9 февралда бошланади. Бу ҳақида компания сайтида хабар берилди.
Apple бу қурилмани ўтган йилнинг июнидаёқ Amazon'нинг Echo ва Alphabet'нинг Google Home колонкаларига рақиб сифатида намойиш қилганди. Бироқ ноябрь ойида компания унинг сотувлари бироз кечиктирилиши ҳақида эълон қилди, бунинг сабаблари эса ошкор этилмади.
Сешанба куни Apple корпорацияси 9 февралдан HomePod'ни АҚШ, Буюк Британия ва Австралияда сотиб олиш мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Дастлабки буюртмалар эса 26 январдан қабул қилинади.

Франция ва Германияда HomePod баҳорга бориб сотувга чиқади.
Қурилма мусиқа қўйишдан ташқари, ўз эгаси билан мулоқот қилиши, овозли хабарлар йўллаши, режадаги ишларни ёдга солиши ва эрталаб уйқудан уйғотувчи функциясини бажариши мумкин. HomePod АҚШда 349 долларга сотилади.

Apple икки йил ичида иккинчи марта аудио-аксессуарлар билан боғлиқ қийинчиликни бошдан кечирмоқда. Бундан аввал компания AirPods қулоқчинлари сотувини кечиктирганди.
Компаниянинг акциялари сешанба куни 1,1 фоизга қимматлашган.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австрияда банкомат ўғриларининг машҳур тўдаси аъзолари ҳибсга олинди
Жаҳон | 22:03
-
Ўзбекистонда аёллар стартаплари учун илк миллий акселератор дастури ишга туширилди
Жамият | 21:57
-
Венециядан Парижгача бўлган узунликдаги мега-яшин дунёдаги энг каттаси деб тан олинди
Жаҳон | 21:54
-
Қамоқ эҳтиёт чорасини қўллашга доир илтимосларнинг 95 фоизи қаноатлантирилди – Олий суд
Ўзбекистон | 21:43
Мавзуга оид

18:52
Apple Samsung видеосини эълон қилиб, шарманда бўлди

22:18 / 22.07.2025
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ

21:34 / 14.07.2025
Meta Apple муҳандисини 200 млн доллар эвазига ишга ёллади

20:28 / 09.07.2025