Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Мажмуанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримов ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси ёнида дафн этилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда биринчи президентнинг давлат ва халқ олдидаги буюк хизматларига муносиб улуғвор мақбара мажмуа бунёд этилди.

Давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифлари давомида мажмуа қурилишининг бориши билан бир неча бор танишди. Ушбу масканни юртимизнинг энг қутлуғ қадамжоларидан бирига айлантириш, зиёратчилар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш борасида улкан ишлар амалга оширилди.
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.
Тадбир иштирокчилари, мамлакатнинг барча жойларидан келган фуқаролар мақбарани зиёрат қилиб, гуллар қўйдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига ҳам гул қўйди.
Шу куни Форумлар мажмуасида элга эҳсон оши тортилди.
Мавзуга оид

20:00 / 29.04.2025
Самарқандда майиз етиштириш ва экспорт бўйича йирик лойиҳа бошланмоқда

23:22 / 25.04.2025
Самарқандда ўқувчига ташланиб, унга тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинди

11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

11:17 / 25.04.2025