Андижонда ногирон аёлни дўппослаган шахс ушланди
Андижон вилоятининг Марҳамат туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 2018 йил 6 февраль куни Марҳамат туманида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони бўлган Д.А. исмли аёлнинг уйига номаълум шахс бостириб кириб, юзига қўллари билан уриб, ҳеч нарса ололмай воқеа жойидан яширинган. Натижада Д.А. касалхонага ётқизилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Марҳамат тумани Тулга МФЙ Булоқ кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган У.А. содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Мавзуга оид

22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди

17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

09:16 / 20.03.2025