Таиландда судланувчиларнинг суд биносидан қочиши кузатув камераларида муҳрланди

Фото: Youtibe/ClipFeed
Таиландда суд биносидаги кузатув камералари гиёҳвандфурушликда гумонланган судланувчининг бинодан қочиб кетишини тасвирга олди. Воқеа 8 март куни юз берган.
Полициячилар Яо Лай исмли 32 ёшли судланувчини яна бир нечта судланувчи билан навбатдаги йиғилишга олиб келишган. Гумонланувчи қулай пайтдан фойдаланиб, оёғидаги кишанлардан озод бўлиб, эшик очиқлигидан фойдаланиб, қочиб кетишга муваффақ бўлган.
Судланувчи бир неча кварталдан кейин мотоцикл ўғирлаб, унда номаълум йўналишда ғойиб бўлган. Айни вақтда полицияга унинг қаердалиги маълум эмас.
Бу ҳам етмагандек, судланувчи қочиб кетган вақтда бошқа бир судланувчи ҳам вазиятдан фойдаланиб қолишга қарор қилган. Маҳаллий ОАВнинг полицияга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, иккинчи қочоқ ушланган, бироқ бунинг расмий тасдиғи йўқ.

Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Мавзуга оид

23:57 / 02.05.2025
Таиландда Сибир куйдиргисидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

19:45 / 28.04.2025
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди

17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

20:02 / 18.04.2025