Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Орол денгизи сувлари Каспийга оқиб кетган»

14 март куни Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган Ёшлар пресс клубининг 3-сессиясида иштирок этган Қорақалпоғистон ахборот агентлиги директори Е.Қанаатов агентлик ташаббуси билан яқин кунларда Орол денгизига яна бир марта медиатур ташкил этиш мақсадида эканлигини маълум қилди.
Мазкур медиатур давомида Орол денгизи сувларининг Каспийга оқиб кетганлигини исботлаш асосий мақсад қилиб белгиланган.
«Халқимиз орасида «Оролнинг балиғи Каспийдан топилибди» деган гап юради. Бу бекорга айтилмаган. Аслида Орол авваллари ҳам Каспийга оқиб турган. Денгиз сувининг Каспийга оққанлигини исботловчи катта сув йўли мавжуд. Биз бунинг ҳақиқатлигини медиатурда исботламоқчимиз», дея Қанаатовнинг сўзларини келтирган «Karinform.uz».
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкин, Қанаатов раҳбарлигидаги Қорақалпоғистон ахборот агентлиги аввал 2 марта Орол денгизига медиатур ташкил этган ва унда фанга номаълум бўлган маълумотлар тўпланган эди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари ўзгарди
Ўзбекистон | 00:58
-
Словения Исроилга қурол эмбаргосини жорий қилди
Жаҳон | 23:57 / 01.08.2025
-
Россияда тил билмайдиган мигрантларни баъзи касбларга ишга қабул қилмаслик таклиф этилди
Жаҳон | 23:35 / 01.08.2025
-
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди
Фан-техника | 23:25 / 01.08.2025
Мавзуга оид

21:46 / 01.07.2025
Эрон «Астрахан порти» устидан назоратни қўлга киритиши мумкин

21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди

19:14 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди

21:21 / 05.04.2025