Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти аппаратига янги раҳбар тайинланди

Фото: 24.kg
Муҳаммедкалий Абилгазиев Қирғизистон президенти аппарати раҳбари этиб тайинланди. Мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков бу борадаги тегишли фармонни имзолади.
У 1968 йилнинг 20 январь куни Норин вилоятининг Қўчқор туманида туғилган. 1994 йилда К.Скрябин номидаги қишлоқ хўжалиги институтини, 1997 йилда Қирғизистон Халқаро университети иқтисодиёт ва бизнес факультетини тамомлаган.
2016 йилнинг 13 апрелидан Қирғизистон бош вазири биринчи ўринбосари бўлган. Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққанидан сўнг, 22 августдан бош вазир вазифасини вақтинча бажарган. 2017 йилнинг 26 август – 2017 йилнинг 12 сентябрида Қирғизистон президенти маслаҳатчиси. 2017 йилнинг 12 сентябрь куни Қирғизистон президенти аппарати бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Қирғизистон президенти аппарати раҳбари лавозимидан кетгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

18:40 / 31.07.2025
Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи кутилмоқда

13:53 / 30.07.2025
Қирғизистонда халқаро интернет-трафикка монополия жорий этиляпти

21:43 / 29.07.2025
Қирғизистонда судланганларга муҳим давлат лавозимларини эгаллаш тақиқланди

19:19 / 28.07.2025