Перуда қурбонликка келтирилган болаларнинг оммавий қабри топилди
Перуда археологлар қурбонликка келтирилган болаларнинг оммавий қабрини топишди – тахминан 140та скелет. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу бугунги кунда маълум бўлган энг йирик оммавий қабрдир. Қазилма ишлари АҚШ Миллий географик ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланди, топилма ҳақида National Geographic портали хабар бермоқда.



5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ва тахминан 18 ойлик ёшдаги 200та лама 550 йил муқаддам ўлдирилган. Болалар, катта эҳтимол билан, Чиму империясига тегишли бўлган – Колумбга қадар даврдаги юқори ривожланган маданият. Болалар ва ҳайвонларнинг қовурғалари синган, суякларда жароҳат излари бор. Улар билан бирга уч нафар ёши катта одам ҳам дафн этилган, жумладан – бошидан оғир жароҳат олган икки аёл.
Қабр қуриб қолган лой қатлами билан қопланган, у кучли ёмғирлар туфайли келиб чиққан сув тошқинлари сабабли пайдо бўлган бўлиши мумкин. Эҳтимол, сув тошқинлари туфайли юз берган аграр инқирози маҳаллий аҳолини қурбонлик келтиришга ундаган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда тадқиқотчилар.