Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон ички ишлар вазирига суиқасд содир этилгани маълум қилинди

Фото: AFP 2018 / Arif Ali
Покистоннинг Наровал шаҳрида (Панжоб вилояти) мамлакат ички ишлар вазири Эҳсон Иқболга суиқасд уюштирилди. Оқибатда вазир ўқотар қуролдан жароҳат олган, деб хабар бермоқда Geo TV телеканали.
Маълум қилинишича, воқеа намойиш вақтида юз берган. Иқбол ўз автомобилида бўлганда 20-22 ёшлардаги йигит унга тўппончадан ўқ узган.
Ўқ вазирнинг ўнг елкасига теккан ва у шошилинч равишда шифохонага етказилган. Таъкидланишича, ҳозирда Иқболнинг ҳолати барқарор ва унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Босқинчи ҳибсга олинган. Жиноятни содир этишга нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
Мавзуга оид

09:05
Ўзбекистон ва Покистон қўшма мултимодал компанияларни ташкил этади

09:15 / 06.08.2025
Покистонда Ўзбекистон бўйлаб ўтувчи мотораллига старт берилди

07:36 / 05.08.2025
Пешоварда Ўзбекистон ва Покистон тадбиркорлари бизнес-форуми ўтказилади

18:09 / 03.08.2025