Венгер қачон қарор қабул қилишини айтди

Фото: Getty Images
«Арсенал» собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ўз фаолиятини қачон давом эттириши бўйича якуний қарорни қачон қабул қилишини айтди.
«Менинг келажагим? Бу саволга яқин 15 кун ичида жавоб беришим лозим. Мен ҳамон мураббийлик билан шуғулланмоқчиман», - дея Венгернинг сўзларини келтиради Calciomercato.com.
Аввалроқ, Венгер Зайниддин Зидандан сўнг Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи лавозимига даъвогар экани айтилганди.
Венгер «Арсенал»га 1996-2018 йиллар давомида устозлик қилди. «Канонирлар» унинг қўл остида уч марта Англия чемпиони, етти бора мамлакат кубоги ва суперкубогида ғалаба қозонган.
Мавзуга оид

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:20 / 17.04.2025
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?

03:04 / 17.04.2025
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди

20:31 / 16.04.2025