“Ўрикзор” бозори ёнидаги электр темир устуни нима сабабдан қулагани айтилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкентнинг "Ўрикзор" бозорига яқин ҳудудда кузатилган кучли шамол дарахт ва электр линияларининг темир столбаларига жиддий зарар етказилгани ҳамда бунинг оқибатида пойтахтнинг кўпгина даҳаларида электр энергиясида узилишлар кузатилгани тўғрисида хабар, фото ва видеолар тарқалган эди.
"Ўзбекэнерго" АЖ ахборот хизматининг хабарига кўра, ушбу ҳодисага асл сабаб кучли шамол эмас, балки юқори кучланишли ҳаво линияси темир тўсинга юк машинасининг келиб урилиши оқибатида бўлган. Ҳозирги кунда ҳодиса оқибатлари тўлиқ бартараф этилди ҳамда электр энергиясидан узилган ҳудудлар тўлиқ таъминотга эга бўлишди.
Воқеанинг асл сабабчиси бўлган юк машинаси бу ҳақида ҳеч кимга хабар қилмасдан ҳодиса жойидан яширинган. Ҳозирда ундан етказилган зарарни ундириш ҳамда ўрнатилган тартибда жазога тортиш мақсадида тегишли тартибда қидирув ишлари кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарида Тошкент ҳалқа йўлининг электр темир устуни ағдарилиб тушган жойда электр таъминоти тиклангани айтилган. Шунингдек, хабарда юқори кучланишли электр темир устуни об-ҳаво шароити туфайли йўлнинг қатнов қисмига ағдарилиб тушгани билдирилганди.
Мавзуга оид

14:12 / 14.06.2025
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

11:42 / 14.06.2025
Тошкент, Жиззах ва Самарқандда углерод хомашёсини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади

16:29 / 13.06.2025