Жанубий Корея собиқ президентининг қамоқ муддати 25 йилгача оширилди

Фото: Yonhap
Корея Республикаси апелляция суди собиқ давлат раҳбари Пак Кин Хени 25 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.
Апрель ойида қуйи инстанция суди собиқ президентни 24 йилга озодликдан маҳрум қилганди. Хабар қилинишича, Пак Кин Хе ўз дугонаси Чхве Сун Силь билан бирга ўнлаб миллион долларни сарфлаб юборган.
Апелляция суди собиқ президентга аввалги ҳукмни енгил деб ҳисоблаган прокурорларнинг илтимосига кўра, Пак Кин Хега қарши ишни кўриб чиқди. Айблов томони Жанубий Корея собиқ етакчиси 30 йилга озодликдан маҳрум қилиниши ва 118,5 миллиард вон миқдорида жаримага тортилишини талаб қилган.
Мавзуга оид

12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Жэ Ин порахўрликда айбланди

18:42 / 21.04.2025
Сеулда эркак пестицид пуркагич ёрдамида 21 қаватли бинога ўт қўйди

16:11 / 20.04.2025
Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари деярли барча парвозларни тўхтатди

08:10 / 19.04.2025