Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди

Раҳмонбек Усмонов
2018 йилнинг 3 октябрь куни Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. 2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Маълумот учун: Раҳмонбек Усмонов 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1982 йил Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
2012–2018-йилларда Тошкент шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган. 2018 йил апрель ойидан шу кунга қадар - Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов катта миқдордаги пора билан қўлга олингани хабар қилинди.
Манбанинг маълум қилишича, Б.Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.
Жорий йилнинг июль ойи ўрталарида Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов қўлга олингани ҳақида турли хабарлар тарқалганди.
Бироқ, Бош прокуратура матбуот хизмати «Kun.uz» мухбири билан суҳбатда собиқ ҳоким устидан жиноий иш очилгани ҳамда бир қатор айбловлар билан унга нисбатан тергов ҳаракатлари бошлангани ҳақида интернетда тарқалган маълумотни рад этди.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади
Жаҳон | 23:35 / 07.05.2025
-
7 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:10 / 07.05.2025
-
ТДТУ негизида янги Tashkent Tech техника университети ташкил этилади
Ўзбекистон | 23:07 / 07.05.2025
-
Албания Трампнинг куёвига тегишли курорт қурилишини маъқуллади
Жаҳон | 23:06 / 07.05.2025
Мавзуга оид

14:56 / 06.05.2025
Тошкентда “закладка” билан шуғулланган талаба 12 йилга қамалди

22:14 / 05.05.2025
Қўйлиқдан репортаж: бозор ташқарисидаги ноқонуний деб топилган дўконлар бузилмоқда

20:16 / 05.05.2025
Тошкент шаҳри ва вилоятида тўртта шер ноқонуний боқиб келингани аниқланди

16:57 / 05.05.2025