Жон Керри «Эронни бомбардимон қилишни хоҳлаётганлар» ҳақида гапирди

Фото: AP
АҚШ собиқ давлат котиби Жон Керрининг маълум қилишича, Қўшма Штатларнинг Эрон ядровий битимидан чиқиб кетиши мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик хавфини оширди. Керрининг сўзлари Press TV томонидан келтирилган.
Собиқ давлат котиби Халқаро муносабатлар бўйича кенгашда сўзга чиқиб, шундай баёнот берди.
«Америка Қўшма Штатлари Эронни бомбардимон қилишини хоҳлаётган одамлар бор», - дея маълум қилди Керри.
Унинг таъкидлашича, бунинг учун масъулият қисман АҚШ президенти Дональд Трампга ҳам тегишли, айнан у Эрон билан ядровий битимдан воз кечишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон АҚШ санкцияларига қарши туриш механизмини ишлаб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид

01:54
Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба бериш учун ракеталарни тайёрлади – ОАВ

23:48 / 17.06.2025
АҚШ Эроннинг ядро иншоотларига зарба бериши мумкин – ОАВ

23:30 / 17.06.2025
«Ўлдирмаслик буюрилган». АҚШ Исроилга ниманидир тақиқлай оладими?

21:59 / 17.06.2025