Анри – расман «Монако» бош мураббийи

Фото: AS Monaco
Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирга қадар Бельгия терма жамоасинининг ёрдамчи мураббийи сифатида ишлаб келган Тьерри Анри «Монако» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.
41 ёшли мутахассис билан битим 2021 йил июнига қадар амалда бўлади.
«Аввало, «Монако»га мен учун алоҳида аҳамиятга эга клубда мураббий бўлиш имконини бергани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. «Монако»га қайтганимдан жуда хурсандман. Янги фаолиятимга киришишни, ўйинчилар билан танишиб, улар билан бирга иш бошлашни сабрсизлик билан кутяпман», - дея айтиб ўтган Анри.
Маълумот учун, Франция термасининг энг яхши тўпурари профессионал футболчилик фаолиятини айнан «Монако»да бошлаган. У 1992 йилда ушбу клубнинг ёшлар жамоасига қўшилган бўлиб, икки йилдан сўнг асосий таркибга ўтган ва 1999 йилда «Ювентус»га ўтгунга қадар бир марта Франция чемпиони бўлишга эришган.
Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни – 10 та ўйинга чўзилган ғалабасиз сериядан сўнг – «Монако» 4 йилдан буён жамоага устозлик қилиб келган Леонардо Жардим истеъфосини маълум қилган эди.
Аввалроқ Жардимга истеъфо учун қанча товон пули тўланиши маълум қилинган эди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мўғулистоннинг Hunnu Air авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 17:48
-
Ҳиндистон бош вазири Покистонга ультиматум эълон қилди
Жаҳон | 17:40
-
“На кетишни биламиз, на қолишни” — бойсунликлар газ ҳиди ҳақида
Жамият | 17:37
-
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29
Мавзуга оид

21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди

13:57 / 03.08.2023
«Арсенал» «Монако»ни енгиб Амирликлар кубогини қўлга киритди

09:58 / 10.04.2021
Айтилмаган изҳор. Мелиев, Ашурматов, Анри, Ди Канио

18:06 / 03.07.2020