Ватиканнинг Римдаги элчихонасида инсон суяклари топилди

Фото: flickr.com/luismontanez
Ватиканнинг Италиядаги элчихонасидаги бинолардан бирида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда инсон суяклари топилган.
Элчихонага дарҳол Ватикан жандармерияси ходимлари етиб келишган, улар топилма ҳақида Муқаддас тахт вакиллари ва Италия расмий идораларини хабардор қилишган.
Хабарда маълум қилинишича, Римнинг бош прокурори “ўлган одамнинг ёши, жинси ва ўлган вақтини аниқлаш” мақсадида воқеа жойига криминал полиция ва криминалистларни жўнатган.
Италия ОАВнинг ёзишича, терговчилар ушбу суяклар Римда 1983 йилда сирли тарзда йўқолган икки балоғатга етмаган қизлардан бирига тегишли-тегишли эмаслигини ўрнатишмоқчи.
Мавзуга оид

11:19
Ватиканда Францискнинг дафн маросимига 200 минг киши йиғилди – фотосуратлар

16:14 / 21.04.2025
Шавкат Мирзиёев Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

16:26 / 31.01.2025
Италия 3 миллион фуқарони заҳарлашда айбланди

22:35 / 20.01.2025