БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ливияга қарши санкциялар доираси ва муддатини узайтирди

БМТ Хавфсизлик Кенгаши душанба куни Ливияга қарши санкцияларни 15 ойга узайтиришга қарор қилди. Қарорга кўра, санкциялар жинсий ва жинсга боғлиқ жиноятлар ҳисобидан кенгайтирилди. Буюк Британия томонидан кенгашга киритилган лойиҳанинг қабул қилиниши учун 13та аъзо давлатлар овоз берди, икки мамлакат - Россия ва Хитой - бетараф қолди.
Буюк Британиянинг БМТдаги доимий вакилининг ўринбосари Жонатан Аллен ҳужжатни қабул қилиш учун Хавфсизлик Кенгашига миннатдорчилик билдирди.
“Биз, айниқса, санкциялар доирасини кенгайтирилиб, унга жинсий ва жинсга оид зўравонликлар каби жиноятларнинг киритилишини олқишлаймиз“, дейди у.
Алленнинг айтишича, бу “халқаро ҳамжамият бундай жиноятларга тоқат қилмаслиги бўйича муҳим муждадир“.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небеня, “принципиал ва асосли исботланган рус мулоҳазалари“ ҳисобга олинмаганлиги сабабли, Москва бу қарорни қўллаб-қувватламаганини изоҳлади.
“Муаллифлар жинсий ва жинсга асосланган зўравонликни санкция учун алоҳида мезон сифатида тасдиқлаб, қарор чиқарди. Жинсий зўравонлик масаласи Хавфсизлик Кенгашида кўриб чиқилмаслиги керак, махсус жойларда - БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши ёки БМТнинг Аёллар Кенгаши комиссияси томонидан кўриб чиқилиши керак эди“, деб таъкидлади рус вакили.
Мавзуга оид

21:43 / 28.04.2025
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди

20:33 / 28.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди

14:51 / 19.04.2025
Зеленский россиялик артистлар ва спортчиларга нисбатан санкциялар жорий қилди

11:11 / 12.04.2025