Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ўртача яшаш ёши йилдан-йилга кўтарилмоқда

«Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини ривожлантириш ва ислоҳ этиш истиқболлари» халқаро амалий семинари доирасида халқаро эксперт сифатида Жаҳон банки вакили Олексий Лучинский ҳам қатнашди.
У пенсия турмуш даражасига қараб белгиланиши лозимлиги ҳақида гапирган.
«Ислоҳот жуда оғир иш. Ижтимоий масалалар эса жуда оғриқли нуқта ҳисобланади. Бу масалада пенсиянинг ўрни жуда катта. Пенсия ислоҳотида бу соҳанинг икки асосий йўналишга қатъий риоя этилиши лозим. Булар етарлилик ва суғурта. Етарлилик қатъий белгиланган шаклга эга бўлади. Бунда иқтисоддаги ўртача даромад ҳисобга олинади. Суғуртада эса турмуш даражаси шахсий даромадларга қараб белгиланиб боради.
Ўзбекистонда пенсия бўйича ҳолат ҳозирги кунда Мўғулистон, Таиланд каби давлатлар билан тенг миқёсда. Украинадагидан эса анча яхши дея оламиз. Шунга қарамай, камчиликлар йўқ эмас. Таҳлил қилиб чиқилса, гендер муаммоси кўзга ташланмоқда», дея Жаҳон банки вакилининг сўзларини келтирган «Kun.uz» мухбири.
Ткаченко тадбир давомида қатнашчиларга тақдимот ўтказди. Унда пенсия ёши масаласидаги ислоҳотлар бўйича жаҳон тажрибасидан бир неча мисоллар келтирилган:
- Қозоғистон 2027 йилгача пенсия ёшини 63 ёш,
- Озарбойжон 2021 йилгача эркаклар ёшини 65 ёш,
- Молдовада 2019 йилгача эркаклар, 2028 йилгача аёллар 63 ёш,
- Беларусда 2022 йилгача аёллар 58 ёш, эркаклар 63 ёш,
- Россия Федерациясида 2019 йилгача аёллар 60 ёш, эркаклар 65 ёш сифатида белгиланиши режалаштирилаётгани ҳақида айтиб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда қатнашаётган Жаҳон банки вакили Лидия Ткаченко ҳам ўзининг фикрларини билдирган. Унга кўра, солиқ ислоҳоти пенсия масаласида харажатларни қисқартиради, даромадларни кўпайтиради.
«Ўзбекистонда ўртача яшаш ёши кўтарилиб бормоқда. Бу аҳолининг турмуш даражаси ўсиб бораётганини англатади. Баъзи давлатларда бу масалада номутаносиблик кузатилади. Ўзбекистоннинг ўртача яшаш ёши масаласида Украина ва Россиядан яхшироқ ҳолатда», деган у.
Давстатқўм маълумотларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда ўртача умр давомийлиги ўртача 73,8 ёшни: эркаклар учун – 71,4 ёш, аёллар учун эса – 76,2 ёшни ташкил этган. Бутун дунёда эса умр давомийлигининг ўртача кўрсаткичи аёлларда 74 ёшни, эркакларда эса 69 ёшни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрелида Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ишлаб чиқилган давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясида Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф этилганди.
Бугунги кунда пенсия ёши Ўзбекистон Республикасида нафақат Европа, Америка, Осиё мамлакатлари орасида, балки МДҲ давлатлари ичида ҳам энг кичик ҳисобланиб, муддатидан аввал пенсияга чиқиш ҳуқуқини ҳисобга олган ҳолда, ўртача эркакларда 58 ва аёлларда 53 ёшни ташкил этади. Муддатидан аввал пенсияга чиқиш ҳуқуқи ҳисобга олинмаганда эса, эркаклар 60 ёшда, аёллар 55 ёшда пенсияга чиқади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ижро назоратининг кучайтирилиши, Самарқанддаги «қўзиқорин уй», сувга чўкиш фожиалари – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:47 / 28.07.2025
-
Хитой туғилишни рағбатлантириш мақсадида ҳар бир бола учун пул тўлайди
Жаҳон | 23:46 / 28.07.2025
-
Санкт-Петербургда хорижликларга 2025 йил охиригача такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаш тақиқланди
Жаҳон | 23:26 / 28.07.2025
-
Бастакор Султонали Раҳматов вафот этди
Жамият | 22:59 / 28.07.2025
Мавзуга оид

23:20 / 22.05.2025
Данияда пенсия ёши оширилади

18:28 / 26.09.2024
Пенсия тизими ислоҳ қилинади

20:34 / 13.09.2024
Хитой 1950 йилдан бери биринчи марта пенсия ёшини оширади

22:27 / 28.05.2024