Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
National Interest Россиянинг “энг қирғинбарот” 4 қурол турини маълум қилди

Фото defence.ru
АҚШнинг The National Interest нашрининг ёзишича, Т-72Б3 ва Т-90 танклари, “Смерч” ракета-зенит тизими, “Искандер” ракета ва С-400 зенит-ракета мажмуалари Россиянинг “НАТО тўқнаш келишни истамайдиган” “қирғинбарот” қурол турлари ҳисобланади.
Мақола муаллифининг фикрича, бу қурол турлари Россия армиясининг ҳарбий имкониятларини акс эттиради.
Муаллифнинг таъкидлашича, Т-72Б3 ва Т-90АС танклари танкларга қарши қуролдан яхши ҳимояга, такомиллаштирилган қурол, тепловизор ва ўқ-дорига эга, бу эса қисқа масофалардаги жангларда ғарб давлатлари жанговар танкларини йўқ қилишда устунлик беради. Бу танкларнинг асосий устунлиги “рақобатчилари”дан анча енгиллиги ҳисобланади. Бу эса уларга рақибнинг оғир танкларидан кўра тезроқ ҳаракатланишига имкон беради. Шу билан бирга, ғарб давлатлари танклари аниқлаш приборлари ва ўт очишни бошқариш тизимларида ҳамон устунликка эга.
Шунингдек, 300 ммли калибрга эга БМ-30 “Смерч” ялпи ўт очиш тизими ҳам муаллифнинг эътиборини тортган. Таъкидланишича, бу тизим Россия артиллериясининг қирғинбарот таъсирига мисол ҳисобланади. Тизим 12 та ракета билан қуролланган бўлиб, 100 кмгача масофада рақибни “ялпи ўт очиш” билан йўқ қилиши мумкин.
Муаллифнинг ёзишича, “Искандер” тизимлари парвоз тезлиги ва аниқлиги бўйича аввалги тизимлардан устунроқ, ракетага қарши мудофаа тизимларига чап бера олади ва 680 килограммлик “даҳшатли” жанговар каллакка эга. Тизим 500 кмгача масофадаги рақибни йўқ қилишга имкон беради.
Нашрнинг таъкидлашича, Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофааси тараққиётининг чўққиси С-400 “Триумф” мажмуалари ҳисобланади. Бу мажмуа бир нечта радар, қўмондонлик пункти ва пуск қурилмаларидан ташкил топган. Мажмуа улар ёрдамида бир вақтда 400 кмгача масофадаги 36 та самолётни кузатиб, уларга ҳужум қила олади.
Сурия ва Калининградда ўрнатилган бундай батареялар Туркия, Кипр, Польша ва Германия авиабазалари устидаги ҳаво ҳудудини назорат қила олади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Ғазо блокадасини бузиш учун келган кемани қўлга олди
Жаҳон | 20:22
-
Исми эркак, жисми аёл: кашфиётларга йўл очган жасур аёллар тарихи
Жамият | 20:07
-
Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолёти фавқулодда вазият туфайли аэропортга қайтди
Ўзбекистон | 19:28
-
Қирғиз-ўзбек халқаро университетидан 3 мингдан ортиқ талаба четлатилди
Жаҳон | 19:19
Мавзуга оид

12:22 / 27.06.2025
Ҳиндистон ва Россия С-400 ЗРК ва бошқа қуролларни етказиб беришни муҳокама қилди

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025