Ҳиндистонда 130 ёшли тимсоҳнинг дафн этилишига 500 киши келди
Ҳиндистонда 500 киши тимсоҳни “охирги манзили”га кузатиб қўйди. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар берди.
Гангарам лақабли тимсоҳ ҳовузда яшаган ва яқин орадаги қишлоқлар аҳолисининг ёқимтойига айланганди. Мутахассисларнинг аниқлашича, тимсоҳ 130 ёшида қариликдан ўлган.
Маълум қилинишича, тимсоҳ тантанали равишда дафн этилган: у қабри олдига гуллар билан безалган тракторда олиб келинган.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, тимсоҳ дўстона феъли билан ажралиб турган.
“Ҳаттоки болалар ҳам унинг ёнида бемалол суза олишган ва Гангарам ҳеч қачон уларга ташланмаган, ҳеч кимга зиён етказмаган. У тимсоҳ эмас, дўст эди”, деб айтган ҳовуз яқинида яшовчи кишилардан бири.
Таъкидланишича, тимсоҳ гуруч ва ловия билан боқилган. Яқин орадаги қишлоқ аҳолиси тимсоҳнинг қабри устида унга атаб ҳайкал ўрнатмоқчи.
Мавзуга оид

18:51 / 27.04.2025
Ҳиндистон Покистон билан кескинлик фонида ракеталарини синовдан ўтказди

15:38 / 26.04.2025
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили

15:34 / 26.04.2025
“Сув уруши” эҳтимоли: Ҳиндистон Покистонни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда

13:54 / 26.04.2025