Саудия Арабистонида тошқинлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Фото: Saudi Arabia Civil Defence / Twitter
Саудия Арабистонида тошқинлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда “Анадолу” ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Саудия Арабистонининг турли ҳудудларида 27 январдан бери кучли ёмғирлар ёғишда давом этмоқда.
Охирги кунларда қутқарувчилар 271 кишига ёрдам кўрсатишган. Қиролликнинг шимолидаги Табук шаҳридан 137 киши эвакуация қилинган.
Мавзуга оид

10:38 / 12.06.2025
Ўзбекистонлик ҳожилар 12 июндан ватанга қайтишни бошлайди

13:53 / 07.06.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари

17:32 / 04.06.2025
Саудия Арабистонида Ҳаж қоидасини бузган 76 минг киши ҳибсга олинди

07:52 / 28.05.2025