Ҳиндистонда спиртли ичимликдан заҳарланишдан 97 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолидаги иккита штат – Уттар-Прадеш ва Уттаркхандда қалбаки спиртли ичимликлардан оммавий заҳарланиш юз берди.
IANS ахборот агентлигининг маълум қилишича, заҳарланиш Харидвор округидаги Баллупур қишлоғида дафн маросимидаги зиёфатдан кейин юз берган.
Бир неча қишлоқдан яқинлари дафн маросимига бир неча киши келган, кейинги кун улардан аксарияти ўзини ёмон ҳис қила бошлаган.
Ўткир заҳарланишдан 3 кун ичида камида 97 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб кишилар шифохоналарда қолмоқда.
Воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда, унинг доирасида 200 киши қўлга олинган. Ноқонуний ишлаб чиқарилган 10 минг литрдан кўпроқ спиртли ичимлик мусодара қилинган.
Мавзуга оид

11:50
Ҳиндистонда одам савдоси қурбонига айланиш хавфи остида қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди

17:40 / 13.05.2025
Ҳиндистон бош вазири Покистонга ультиматум эълон қилди

20:54 / 12.05.2025