«Барселона» Вальверде билан шартнома узайтирилишини маълум қилди

Фото: AFP
«Барселона» бош мураббий Эрнесто Вальверде билан шартнома узайтирилишини эълон қилди.
Клуб расмий сайтида ёзилишича, испан мутахассиси билан 2019/20 йиллар мавсум якунига қадар мўлжалланган битим тузилади ва унда муддат яна бир йилга узайтирилиши мумкинлиги қайд этилади.
Вальверде 2017 йил ёзида – «Атлетик» бош мураббийи сифатидаги 4 йиллик фаолиятидан кейин «Барселона» устозига айланганди. У биринчи мавсумда жамоани икки соврин – Испания чемпионлиги ва кубоги сари етаклаб бора олди; ЕЧЛда эса чорак финалга қадар етиб бориб, сенсацион тарзда «Рома»га имкониятни бой берди.
Куни кеча каталонияликлар клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу ушбу мутахассисга ишонишини айтган, клуб бу мавсум ҳеч қандай соврин ютмаса ҳам, мураббий лавозимида қолишини маълум қилганди.
«Ишонаманки, Вальверде қолади. У ўз футболчиларига ишонади. Қолаверса, жамоада эндигина иккинчи мавсумини ўтказяпти.
Мақсадимиз – барча мусобақаларда ғалабага эришиш. Жамоани бошқаришни унга ишониб топширганман ва биз ҳеч нарса юта олмаган тақдиримизда ҳам у жамоага мураббийлик қилишда давом этади», – деганди Бартомеу.
Эслатиб ўтамиз, кеча «Атлетико» бош мураббий Диего Симеоне билан янги шартнома имзолаганди.
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

07:53 / 23.04.2025