Саудия Арабистони ҳукумати бин Лодиннинг ўғлини фуқароликдан маҳрум қилди

Фото: AP Photo / CIA
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи етакчиси, 2011 йилда ўлдирилган Усама бин Лодиннинг ўғли Ҳамза бин Лодинни қироллик фуқаролигидан маҳрум қилиш ҳақидаги фармонни эълон қилди. Бу ҳақда ички ишлар вазирлиги буйруғига иқтибос келтирган ҳолда “Умм ал-қура” нашри маълум қилди.
28 февралда АҚШ давлат департаменти Ҳамза бин Лодин қаерда эканлиги ҳақидаги ахборот учун миллион доллар мукофот пули таклиф қилди. Давлат департаментининг фикрича, бин Лодиннинг ўғли “Ал-Қоида” етакчиларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид

19:09 / 26.04.2025
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди

07:32 / 25.04.2025
Саудияда оч ва бошпанасиз қолган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди

08:45 / 21.04.2025
2025 йилги Ҳаж мавсумида ўзбекистонликлар учун муносиб шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди

21:18 / 14.04.2025