Афғонистонда кучли ёмғирлар сабабли 60 га яқин киши ҳалок бўлди

Афғонистон жанубида охирги бир неча кун кучли ёмғирлар ва тошқинлар сабабли 60 га яқин одам ҳалок бўлди, 140 дан кўпроқ жароҳат олди. Бу ҳақда Афғонистоннинг табиий офатларни бартараф этиш бошқармаси давлат вазири Нажиб Ҳакимга иқтибос келтирган ҳолда Tolo News телеканали маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, Қандаҳор, Забул ва Фараҳ вилоятларида минглаб жабрланган оилаларга шошилинч ёрдам кўрсатилган.
Аввалроқ Афғонистоннинг 8 та вилоятида 1 мартдан бошлаб кучли ёмғирлар ва тошқинлар кузатилаётгани маълум қилинганди. Табиий офатдан мамлакат инфратузилмаси, жумладан, мактаблар, кўприклар, масжидларга ҳам талофат етган.
Мавзуга оид

15:55 / 12.06.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон имтиёзли савдо тўғрисида битим тузди

16:56 / 10.06.2025
Шавкат Мирзиёев: Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш лозим

16:48 / 05.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

13:21 / 04.06.2025