Жимми Картер Трампга ёрдам бериш учун КХДРга боришга тайёр

Фото: Gary Hershorn/ZUMAPRESS
АҚШ собиқ президенти Жимми Картер Шимолий Кореяга бориб, Америка етакчиси Дональд Трампга КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан музокараларда «боши берк кўчадан» чиқишда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, агар АҚШ ҳукумати ундан ёрдам сўраса, Картер КХДРга боришга тайёрдир.
Қайд этилишича, Картер Шимолий Кореяда ҳурмат билан қаралувчи шахс саналади.
Шу билан бирга, АҚШ собиқ президенти КХДР ва бошқа мамлакатлардаги тинчликпарвар миссияларда бир неча бор қатнашган.
Бундан олдин, АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий қуролсизланиш муддати ҳақида маълумот берганди.
Мавзуга оид

22:36 / 27.04.2025
Трамп Ким Чен Ин билан учрашувга тайёрланмоқда — Axios

10:16 / 27.04.2025
Россия Бош штаби Курск области тўла озод этилгани ҳақида ҳисобот берди

09:43 / 26.04.2025
Ким Чен Ин «империалистик қароқчилар»га қарши мўлжалланган кемани сувга туширди

21:48 / 16.04.2025