Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлиганинг янги мавсуми «Қизилқум» - «Андижон» ўйини билан бошланди

Фото: UzPFL
Суперлигада 2019 йилги мавсум старт олди.
Илк ўйин Навоийда ўтказилди. «Қизилқум» ўз майдонида «Андижон» билан беллашди. Баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
30-дақиқада Ойбек Қиличев жарима зарбасидан чиройли гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 72-дақиқада Шерали Жўраев дарвозабон қайтарган тўпни яқин масофадан дарвозага киритиб, ҳисобни тенглаштирди.
Суперлига, 1-тур
8 март, Навойи
Қизилқум (Навоий) – Андижон (Андижон) 1:1
Гол: Шерали Жўраев (72) – Ойбек Қиличев (30)
«Қизилқум»: 1. Евгений Черемисин, 4.Эркин Байдуллаев, 7. Муродбек Бобожонов, 10. Алишер Саноев, 14. Файзулла Қамбаров, 17. Салим Мустафоев, 18. Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов 62), 21. Мухсин Убайдуллаев, 30. Элгужа Григалашвили, 44. Мақсуд Каримов, 98. Бегзод Ғанижонов (Шерали Жўраев 46)
«Андижон»: 77. Виталий Мирний, 3. Бобир Аманов, 7. Ойбек Қиличев, 10. Шахзодбек Убайдуллаев (Сардор Сулаймонов 58), 17. Абдуллох Олимов, 21. Ильдар Маматказин, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 24. Дониёр Исмоилов (Фарҳод Бекмуротов 53), 75. Асрор Ғофуров, 88. Аброр Хусинов (Фарҳод Мираҳматов 83), 89. Бобир Акбаров.
Огоҳлантиришлар: Маматказин (45+2), Қиличев (45+3), Бекмуротов (56), Аманов (64), Қосимов (85)
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Ҳусниддин Шодмонов, Санжар Шоюсупов, Комилжон Расулов.
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
ПФЛ комиссари: Бекзод Арипов.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари ўзгарди
Ўзбекистон | 00:58
-
Словения Исроилга қурол эмбаргосини жорий қилди
Жаҳон | 23:57 / 01.08.2025
-
Россияда тил билмайдиган мигрантларни баъзи касбларга ишга қабул қилмаслик таклиф этилди
Жаҳон | 23:35 / 01.08.2025
-
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди
Фан-техника | 23:25 / 01.08.2025
Мавзуга оид

22:24 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:49 / 29.07.2025
Асака тумани «тўртлиги» давлат мукофотлари билан тақдирланди

21:41 / 28.07.2025