Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 40 миллион долларлик инновацион клиника барпо этилиши мумкин
Шавкат Мирзиёевга 28 июл куни Андижон вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди.

Қайд қилинишича, бу йил вилоятга 3,1 миллиард доллар инвестиция олиб келиш, 1,5 миллиард доллар экспорт қилиш, 305 минг одамнинг бандлигини таъминлаш, 32 мингдан зиёд оилани камбағалликдан чиқариш кўзда тутилган.
Вилоятда йил бошидан буён 1 миллиард долларлик янги қувватлар, 344 та савдо ва сервис мажмуаси ишга тушган. Яна 2,5 миллиард долларлик лойиҳалар бошланган. Ўтган 6 ойда 850 миллион доллар инвестиция жалб этилиб, экспорт 465 миллион долларни ташкил этган.
Таъкидланишича, яқинда илмий экспертлар, фаол тадбиркорлар иштирокида «Ислоҳотлар штаби» тузилди. Улар томонидан иқтисодий-ижтимоий соҳаларга оид янги таклифлар ишлаб чиқилган.
Тақдимотда мутасаддилар уларнинг асослари ва самарадорлиги бўйича ахборот берди.
Масалан, 40 миллион доллар сармоя эвазига Германия, Туркия ва Япониядан робот-технология олиб келиб, инновацион клиника барпо этиш режалаштирилган. Ёки элчилар ёрдами билан агрокластер ташкил қилишга Италиядан 20 миллион евро, замонавий агрологистика мажмуаси қуришга Германиядан 25 миллион евро жалб этилиши мўлжалланган. Хонобод шаҳри, Хўжаобод ва Булоқбошида туристик масканлар ташкил қилиш бўйича 30 дан зиёд ташаббуслар билдирилган.
Умуман айтганда, 1 миллиард 100 миллион долларлик қўшимча лойиҳалар шакллантирилган. Уларнинг натижасида 22 минг иш ўрни, қўшимча 200 миллион долларлик экспорт имконияти очилади.
Давлат раҳбари вилоятдаги ҳар бир шаҳар ва туманга алоҳида ёндашиб, янгича ишлаш, янги лойиҳаларни инвестицияси кам ҳудудларга жойлаштириш зарурлигини таъкидлади. Ишсиз ва эҳтиёжманд оилаларни ўқитиб, ишга жойлаштириш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид

18:25 / 28.07.2025
2 млрд долларлик инвестиция, 100 млн тонна нефт ва 35 млрд куб метр газ – SOCAR билан имзоланган битим тафсилотлари

23:09 / 26.07.2025
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди

12:53 / 26.07.2025
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 6,8 фоизга тушди

19:31 / 25.07.2025