Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 млрд долларлик инвестиция, 100 млн тонна нефт ва 35 млрд куб метр газ – SOCAR билан имзоланган битим тафсилотлари
Озарбойжоннинг SOCAR компанияси билан ҳамкорликда Устюрт нефт-газ ҳудудида 100 млн тонна нефт захираларига эга конни топиш режалаштириляпти. Лойиҳа ишга туширилгач, ҳар йили 5 млн тонна нефт қазиб олиниши мумкин. Бу айни пайтдаги умумий импорт ҳажмидан 2,5 баробарга кўп.
24 июл куни Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» ва Озарбойжон нефт компанияси (SOCAR) ўртасида маҳсулот тақсимоти бўйича битим имзоланганди. Унинг доирасида Устюрт нефт-газ ҳудудида геологик қидирув ишлари олиб борилади ва кейинчалик углеводородларни қазиш йўлга қўйилади.
Ўзбекистон 24 телеканали тайёрлаган видеолаҳвада аниқлик киритилишича, ушбу битимнинг қиймати қарийб 2 млрд долларни ташкил этади. Дастлабки прогнозларга кўра, Устюрт нефт-газ ҳудудида 100 млн тонна нефт ва 35 млрд куб метр табиий газ захираларига эга «улкан» конни топиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, лойиҳа ишга туширилгач, ҳар йили 5 млн тонна нефт қазиб олиш имконияти пайдо бўлади. Бу айни пайтдаги умумий импорт – 2 млн тоннадан 2,5 баробарга кўп.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг 25 йил давомида нефтга бўлган эҳтиёжини қоплаши таъкидлаб ўтилган.
Аввалроқ Озарбойжоннинг SOCAR компанияси Ўзбекистон энергетика бозорига кираётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

21:41 / 28.07.2025
Андижонда 40 миллион долларлик инновацион клиника барпо этилиши мумкин

21:14 / 26.07.2025
Озарбойжон Россиядан AZAL самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди

13:07 / 25.07.2025
Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш чоралари тасдиқланди

18:05 / 24.07.2025