Самарқанд вилоятига янги бош архитектор тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида янги тайинлов амалга оширилди.
Самарқанд шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Самарқанд шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Бобир Элмурадов 2019 йил 11 мартидан Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди.
Шунингдек, у энди Самарқанд вилоятининг бош архитектори ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят бош архитектори, сенатор Норқул Саидович Содиқов ишдан олинганди.
Мавзуга оид

22:03 / 11.06.2025
Самарқанд вилоятида икки ишчи ток уриши оқибатида вафот этди

16:58 / 09.06.2025
Самарқанддаги Тиллакори мадрасаси реставрация қилинади

13:42 / 07.06.2025
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми бўлиб ўтади

16:44 / 04.06.2025